600 мингдан зиёд киши денгиз йўллари орқали Европа мамлакатларига кириб келди, дея хабар тарқатди Миграция масалалари бўйича халқаро агентлик.

Ташкилот хабарига кўра, 2015 йилда Европа соҳилларига 613 минг 179 киши соғ-омон етиб кела олган. 3 минг 137 кишига эса бу бахт насиб этмаган ва Ўрта Ер денгизига чўкиб кетган ёки бедарак йўқолган.

Европа ташқи чегаралари хавфсизлиги бўйича “Фронтекс” агентлигининг сўнгги маълумотларида келтирилишича, сентябрь ойи ҳолатига кўра, Еврокенгашга 630 минг муҳожир кириб келган.

Йил бошидан буён биргина Греция 277899 нафар суриялик, 76620 нафар афғонистонлик, 21552 нафар ироқлик, 14 минг нафардан зиёд покистонлик ва 12,6 минг албанияликни кутиб олган. Мамлакатга ҳар куни 4,5 минг нафар атрофида муҳожир кириб келмоқда.