УЕФА 2016/17 йилги мавсум Еврокубокларнинг финал ўйинлари қайси шаҳарларда бўлиб ўтишини эълон қилди. Унга кўра, 2017 йилги ЕЧЛ финал учрашуви Уэльс пойтахти Кардифф шаҳридаги 74 500 томошабинга мўлжалланган “Миллениум” стадионида бўлиб ўтади.

Европа Лигаси ғолибини аниқлаб берувчи ўйин эса Швециянинг Стокгольм шаҳридаги 50 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира олувчи “Френдс Арена” стадионида ўтказилади.

Европа Суперкубоги учун баҳс Скопьедаги “Филипп II” стадионида бўлиб ўтиши белгиланди. Бу ўйингоҳ 36 400 томошабин сиғимига эга ҳисобланади.