Болгария чегарачилари Туркия орқали мамлакат ҳудудига ўтмоқчи бўлган 50 нафар афғонистонлик муҳожирни тўхтатиб қолди. France Presse агентлигининг маълум қилишича, муҳожирлардан бири ўқотар қуролдан яраланиб, оламдан ўтган.

“Улар ҳибсга олинишида қаршилик кўрсатишди. Зобитлардан бири огоҳлантирувчи ўқ узишларни амалга оширди, ўқлардан бири рикошет билан муҳожирларга тегиб кетди”, - деб маълумот берди мамлакат ИИВ штаб бошлиғи Георгий Костов.
Прокуратурада воқеа юзасидан иш очилди. Болгария бош вазири Бойко Борисов ЕИ саммитини тарк этиб, Софияга қайтиб кетди.