Африкада сўнгги 30 йилликдаги энг йирик фил ов қилинди

Жаҳон 16 Октябрь 2015 3964

Германиялик овчи Зимбабвенинг жануби-шарқидаги Гонараже миллий боғида яшаётган улкан ва кекса филни отиб ўлдирди. The Daily Telegraph нашрининг аниқлик киритишича, бундай йирик фил охирги марта бундан 30 йил муқаддам овланганди.

Қўриқхона ходимларининг маълум қилишича, ушбу овчи 8 октябрь куни 60 ёшли филни отган. У бу овни қонуний ҳуқуқ орқали амалга оширган. Унга бу жониворни ов қилиш ҳуқуқи 60 минг доллар эвазига берилган.

Жониворлар муҳофазаси билан шуғулланувчи Zimbabwe Conservation Task Force ташкилоти томонидан маълум қилинишича, филнинг тиш суяклари вазни 55 кг бўлган.

Бу ов 21 кун давом этган. Овчига бу жараёнда маҳаллий овчилар ёрдам беришган.

"Мен "яшиллик" нималигини биламан. Лекин бу қонуний ов бўлди", дейди овчилардан бири.

Зимбабве гидлар ва профессионал овчилар уюшмаси вакили Луи Мюллернинг The Daily Telegraph нашрига маълум қилишича, овчининг ўзи филнинг улкан тишлари ҳақида уни отиб ўлдирганидан кейин билган. Мюллернинг айтишича, боғ ходимлари бу филни шу вақтгача учратишмаганди.

Нашрда ёзилишича, бу овнинг якуний жараёни акс этган сурат интернетга жойлаштирилгач, жониворлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчиларнинг кескин норозиликларига учраган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июлида Зимбабведаги Нгванга қўриқхонасида машҳур шер Сесил америкалик сайёҳ томонидан отиб ўлдирилганди. Уолтер Палмер исмли сайёҳ-овчи дантист касаллигига чалингани туфайли хатолик билан бу шерни отиб қўйгани айтилганди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71397 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37179 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21532 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81213 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61909 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 709 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 536 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 559 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 247 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 532 Маданият
Кўпроқ янгиликлар