АҚШ қамоқхоналарида чўчқа гўшти тақиқланди

Жаҳон 16 Октябрь 2015 3538

Барака Обама (Barak Obama) маъмурияти мамлакат қамоқхоналари менюсидан чўчқа гўштини олиб ташлаш ҳақида қарор қабул қилди деб ёзади muxlis.uz сайти. Маълумотларга кўра, ҳозирда АҚШ Қамоқхоналар Федерал буюроси бошқарувидаги 120 пенитенциар федерал уюшмада 206 000 махбусни кунига уч маҳал озиқ-овқат билан таъминланади ва қонун янги йилда кучга киради.
Бу қарор махбуслар орасида ўтказилган сўровдан кейин қабул қилинган. Аниқланишича, кўпчилик махбусларга чўчқа гўшти таъми умуман ёқмайди.
«Нима учун одамларга ёқмайдиган таомлар тайёрланиши керак?», - дейди АҚШ Қамоқхоналар бюроси вакили Эдмонд Росс (Edmond Ross). У ҳозирда АҚШ ҳукуматига бошқа гўштларга нисбатан қиммат тушиши ҳақида ҳам хабарлар бор.

Кўпроқ янгиликлар