АҚШда ўзини МРБ ходими деб таништириб юрган эркак қўлга олинди

Жаҳон 16 Октябрь 2015 2508

Федерал ҳукумат 62 ёшли Уэйн Симмонсни ҳибсга олди. Huffington Post нашрининг ёзишича, у ўзини эксперт ва Марказий разведка бюросининг собиқ ходими сифатида таништириб юрган.

У Fox News телеканалида террорчилик бўйича эксперт сифатида чиқиб, разведка иши ҳақида фикрлар билдириб келган. Симмонс 1973-2000 йилларда МРБ структурасида хориждаги бир қанча операцияларда иштирок этгани юзасидан ёлғон ахборот берганликда айбланмоқда.

Бундан ташқари, у ёлғон маълумот тақдим этиб, АҚШ мудофаа идорасининг пудратчилигига даъво қилган.
Симмонс бир неча йилга қамалиши мумкин.

Кўпроқ янгиликлар