АҚШнинг махсус операциялар билан ишловчи таҳлилчилари Афғонистоннинг Қундуз шаҳридаги “Чегарасиз шифокорлар” шифохонасига ҳужум қилинишидан бир неча кун аввал ушбу объект ҳақида маълумотлар йиғишган, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Агентликнинг маълумотларига кўра, ҳарбий таҳлилчилар қўлида шифохонага тегишли бўлган ҳужжатлар архиви, жумладан объект ажратиб кўрсатилган хариталар бўлган. Разведка шифохона толиблар қўмондонлиги томонидан назорат пункти сифатида ишлатилгани ва у ерда қурол-аслаҳа сақланган бўлиши мумкинлигини маълум қилган.

Қайд этилишича, мутахассислар қўмондонликка террорчилар йўқ қилинди деб, ҳужумни оқлаб юборишган.  

Пентагон расмий вакиллари бу маълумотни инкор этмоқдалар.