Австралияда Малайзия султони учун каравот ва ошхонаси бор юк машинаси тайёрланди

Технология 16 Октябрь 2015 6083

Австралиянинг Брисбен шаҳрида Малайзия султони Иброҳим Исмоил учун мўлжалланган ҳашаматли юк машинаси яратилди. Бу машина 15 октябрь куни ўтказилган King George Square шоуси вақтида намойиш этилган.

Luxurylaunches нашри хабарида айтилишича, ушбу машина Mack Trucks заводида ишлаб чиқарилган. Унинг таннархи маълум қилинмаган. Нашрда ёзилишича, бу юк машинаси компания томонидан яратилган энг қимматбаҳо машина бўлиб, унинг нархи тахминан 480 минг долларни ташкил қилади.

Ушбу "Султон машинаси" 1 соатда километр масофани босиб ўтиш имкониятига эга. Унинг кузови қизил ва кўк рангларга бўялиб, кузов сиртига Малайзия қироллиги рамзи туширилади. Шунингдек, машина капотига йўлбарс тасвири (Жоҳор сулоласи рамзи) акс этган.

Юк машинаси замонавий борт техникаси, 6та кузатув камераси, телевизор билан таъминланган. Автомобил ичида ошхона ва икки кишилик ётоқ каровати мавжуд. Ички деворлар қизил дарахт ёғочи ва мармар билан қопланган.

Маълумот учун, Mack Trucks компаниясига 1900 йилда асос солинган, бу компания асосан юк машиналари, автобуслар ва троллейбуслар ишлаб чиқаради. Компания заводлари Австралиядан ташқари АҚШ ва Венесуэлада ҳам бор.

Кўпроқ янгиликлар