"Реал" клуби ярим ҳимоячиси Гарет Бэйлнинг агенти Жонатан Барнетт мадридликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида матбуотда ёзилаётган гапларни инкор этди.

Эслатиб ўтамиз, агент Бэйл ҳақида гапираркан: "У Роналдудан кўп нарсаларни ўрганиши лозим, аммо ич кийимлар сотиш бўйича дунёнинг энг яхши сотувчиси бўлиши керак, деб ўйламайман", - дегани матбуотда тарқаб кетган эди.

"Мен бундай аҳмоқона маълумот ҳақида изоҳ беришим шарт эмас. Бу қандайдир ёмон журналист томонидан ёзилган кулгули хабардир", - дейди Барнетт.

Эслатиб ўтамиз, агентнинг ушбу гаплари туфайли Бенитес ташвишга тушган ва Бэйлдан Роналду билан гаплашиб олишни сўрагани айтилган эди.

Шунингдек, Роналдунинг ўзи ҳам Барнеттнинг гаплари юзасидан норозилик билдирган.