АҚШ президенти ўз президентлик ваколати тугагунга қадар Америка бошлаган икки урушни тўхтатишга ваъда берганди. Аммо у ана шу ваъдасидан бирини устидан чиқа олмайди, шекилли, деб ёзмоқда Bloomberg.

Мақола муаллифининг ёзишича, Обама Ироқдаги урушни нафақат ортга суряпти, балки Афғонистондаги АҚШ қўшинларини ҳам бошқара билмаяпти. Пайшанба куни президент кейинги йилга қадар Афғонистонда 10 минга яқин АҚШлик ҳарбийлар қолишини маълум қилган эди. 2017 йилга келиб эса, уларнинг тенг ярми афғон аскарларига машқлар ўргатиш ва ҳудудда антитеррор амалиётлар ўтказиш мақсадида Афғонистонда қолади. буларнинг бари шуни кўрсатиб турибдики, АҚШнинг урушлари Обама кетгач ҳам давом этади.

“Мен ниҳоясиз уруш ғоясини қўллаб-қувватламайман”, — деб ўтган Обама. — Шунга қарамай, Афғонситон АҚШдек ҳамкорининг ёрдамига доим муҳтож”.

Шунингдек, президент 3,5 минг АҚШлик ҳарбий ИШИДга қарши курашиш учун ироқлик ҳарбийларга ёрдам бериш учун жўнатилишини таъкидлаб ўтган.