Черногорияда НАТО бош котиби Йенс Столтенбергни бир неча юзлаб кишилар норозилик намойиши билан кутиб олишди. Намойиш мамлакатнинг пойтахти Подгорицада бўлиб ўтди.

Намойишчилар кўчалар бўйлаб “Урушга йўқ, НАТОга йўқ” шиори билан Россия президенти Владимир Путиннинг суратини кўтариб олганча ўтишди. Фаоллар, шунингдек, Россия билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга чақиришди.

Норозилик намойиши мамлакат раҳбарияти ва Столтенбергнинг учрашуви бўлиб ўтган вилла олдида бўлиб ўтди.