Европа Иттифоқи яқин орада Ташқи чегараларни қўриқлаш агентлиги Frontex’га ноқонуний муҳожирларни Европа Иттифоқи чегарасидан ташқарига чиқариб юбориш ваколатини бермоқчи, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Бизнинг мақсад Frontex’га ноқонуний муҳожирларни ўз ватанларига қайтариш ҳуқуқини бериш ва уни ташқи чегараларни ҳимоя қилишда фаолроқ қилишдан иборат”, деб айтди Европа кенгаши раҳбари Дональд Туск.

Бундан ташқари, ЕИ давлатлари Frontex ва EASO’ни (Европанинг бошпана тақдим қилиш бўйича агентлиги) қўллаб-қувватлаш учун юзлаб чегарачиларни юборишмоқчи.