Fiat компаниясининг Бразилия бўлинмаси Toro пикапининг Жанубий Америка бозорига мўлжалланган нусхасининг биринчи суратини чоп этди. Маълум қилинишича, машина Jeep компанияси платформасига қурилган бўлиб, унда Renegade компакт кроссовери компонентларига ҳам эгадир. У Compass ва Patriot моделларининг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Пикапнинг габарит узунлиги 5 915 мм ни ташкил қилди. Салонга беш киши сиғади, юк кўтариш ҳажми 1 тоннага етади. Стандарт ускуналар сирасига хавфсизлик ёстиқлари, ABS, тоққа чиқишда ёрдам бериш тизими, кондиционер ва олти динамикли аудиотизим киради.

Toro мотор гаммасини 1,8 ва 2,0 л ли дизелли агрегатлар ташкил қилган бўлиб, уларнинг кучи ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Кутилишича, улардан ҳар бири 138 ва 170 от кучига эга бўлади. Биринчи двигатель 6 диапазонли “автомат”, иккинчиси эса 5 диапазонли “механика” билан уйғунликда ишлаши кутилмоқда.
Fiat Toro сотувлари 2015 йил бошида ёки 2016 йил охирида бошланади. Бразилияда унинг нархи 19-30 минг долларни ташкил қилиши кутилмоқда.