Фойда билан ўқиш: Брайан Трейси китоблари

Иқтисодиёт 16 Октябрь 2015 4808

Бир донишманд: “Телевизорни кўп кўрадиганлар кўп китоб ўқийдиганларга ҳамиша хизмат қиладилар”. Брайан Трейси буни ўз тажрибасидан билади. Зеро у, ўз муваффақиятига ўқиган кўплаб китоблари ва уларни амалда қўллаганликлари туфайли эриша олган. Бу унинг бугунги кундаги даражага етишига – жаҳон миқёсидаги энг сара нотиқ ва тренерлардан бирига айланишига кўмак берди.

У иқтисод, тарих, бизнес, фалсафа ва психология каби соҳаларни ўрганди ва тадқиқ этди. Ўзининг тинимсиз меҳнати туфайли (у аллақачон 70га яқин китобларни ёзиб улгурган, улар жаҳоннинг 42 тилига таржима қилиниб, чоп этилган) у дунёда асарлари энг кўп сотилувчи муаллифлардан бирига айланди. Қуйида Брайан Трейсининг энг машҳур асарларининг қисқа аннотациялари келтирилган.

 «Бизнесдаги муваффақиятнинг 100 та тенгсиз қонуни» асари

Нега айримлар бошқаларга нисбатан бизнесда муваффақият қозона олади? Нега алоҳида корхоналар ривожланади-ю, бошқалар ҳалокатга учрайди? Машҳур маърузачи, ёзувчи ва бизнес масалалари бўйича эксперт ушбу осон бўлмаган саволларга жавоб топа олди. Бу китобида Брайан Трейси бутун дунё тадбиркор кишилари муваффақиятининг асосида ётувчи тамойиллар мажмуаси ёки “универсал қонунлари”ни изоҳлайди. Трейсининг амалий тавсиялари меҳнат ва бизнеснинг энг муҳим соҳаларига алоқадор 100та англашга осон ва қўллашда содда бўлган қонунлар қўринишида акс этган. У, шу билан бирга, ҳар бир қонуннинг қандай ишлашини яққол кўрсатувчи реал ҳаётдан мисоллар келтириб, китобхонга мазкур қонунларни фаолиятда ва ҳаётда тадбиқ этиш бўйича машқларни ҳам таклиф этади.

Китоб, энг аввало, ўз салоҳиятини максимал даражада қўллашни, ўз касбига баҳш этаётган қимматбаҳо соатлар, ҳафталар ва йиллар эвазига энг юқори миқдорий ва сифатли натижаларга эришишни мақсад қилиб олган бизнес оламида фаолият юритувчи кишилар учун ёзилган.

«Миллионерлар муваффақиятининг 21 сири» китоби

Ўзини миллионер қилган юзлаб кишиларнинг одатлари ва хатти-ҳаракатлари ҳақида маълумотларни тўплаган, ўрганган ва умумлаштирган ҳолда, муаллиф, ҳар бир киши, унинг дастлабки ҳолатидан қатъий назар, муваффақиятга эришиш йўлида риоя қилиши зарур бўлган тамойилларни ифодалаб берган.

Бу китоб – ўз мол-мулкини ўзи ишлаб топган кишилар каби, кенг ва қизиқарли мавзу бўйича олиб борилган ўн беш йиллик тадқиқотлар, ўрганишлар ва шахсий тажрибанинг натижасидир. Китоб, Трейси томонидан, бойлик орттириш масалаларига бағишланган, юзлаб ўқилган китоб ва минглаб мақолалари асосидаги бирламчи ғоя ва стратегияларни ўз ичига олади. Мазкур барча ғоя ва стратегиялар китобда шундай содда, тушунарли ва ишлаш учун қулай бўлган кўринишда тақдим этилганки, зеро, ҳар бир китобхон уларни бир онда ўрганиб, амалда тадбиқ этишга кириша олсин.

«Фокус нуқтаси» китоби

“Интилаётган нарсангизни қанчалик яққол тасаввур эта олсангиз, унга шунчалик тез эриша оласиз” тамойилига асосланган ҳолда, Брайан Трейси ўқувчисига ўз истакларини онгли равишда тадбиқ этишга ва олдига қўйилган мақсадларга ҳамиша эришиш учун ўз кучини қайси нуқтада жамлаши кераклигини бехато аниқлаб олишига ўргатади.

Ушбу китоб ҳаётингизнинг ҳар қандай соҳасида янада тез ва енгил тарзда юқори натижаларга эришиш учун қўллашингиз мумкин бўлган қулай, самарали ва тажрибада синалган усул тўғрисида ҳикоя қилиб беради. Оловни ёқишга қодир, катталаштирувчи ойна орқали фокусга тўпланган қуёш нурлари сингари, бир неча муҳим фаолият турларига қаратилган сизнинг ақл ва қобилиятларингиз ҳам, оддий кишиларникига қараганда, кўпроқ нарсага ва бунинг устига тезроқ эришингизга имконият яратади.

Бу китоб, сиз ўзингизга доимий равишда берадиган: “Ўз вақтим ва ҳаётимни қандай қилиб назорат қила оламан? Шахслараро муносабатларда ва шахсий турмушда мувозанатни сақлаган ҳолда, касбда максимал даражадаги муваффақиятга эришиш мумкинми? Буларнинг барчасига бахтли ва қаноатланган бўла туриб эришиш мумкинми?” каби муҳим саволларингизга жавоб беради. Бу саволларга жавобларни сиз, “Фокус нуқтаси” китобини ўқигач топа оласиз.

«Самарали вақт бошқаруви» китоби

Вақтни бошқариш (тайм-менежмент) — бу ўз самарадорлигини ва даромадларини сезиларли даражада ошириш, қўшимча вақт ҳосил қилишга имконият берувчи вақт бошқаруви санъатини билдиради. Тайм-менежмент сифати ҳаётингизнинг сифатини белгилайди. Ҳаётингизнинг ҳар қайси жабҳасига эътибор қаратишингиз билан шуниси аён бўлади-ки, ҳаётдан мамнулик ҳисси, сизнинг муваффақиятингиз ва ҳаракатларингизнинг самараси ўз вақтингизни қанчалик сифатли қўллаётганингиз билан белгиланади.

Тайм-менежмент — бу ўзлаштирилиши ва ўрганилиши мумкин бўлган санъатдир. Машина ёки велосипедда юрганингиз сингари, ўз вақтингизни ҳам тўғри бошқара олиш имкониятингиз бор. Ва китобнинг вазифаси — буни қандай қилиб амалга ошириш мумкинлигини кўрсатиб беришдан иборат.

«Максимумга эришиш» китоби

Ушбу асар, Брайан Трейси бутун ҳаёти давомида олиб борган тадқиқот ва изланишларининг муайян маънодаги энг моҳиятли ишланмасидир. Ушбу китоб, илк бора, ягона манбада тизимлаштирилган ғоя, усул ва йўлларнинг ноёб синтезини тақдим этади. Тизимнинг алоҳида таркибий қисмлари, албатта, янгилик эмас. Асрлар давомида инсоният уларни ўқиб, қайта ўрганади. Бу тамойиллар ва амалий усуллар, ҳаётида улкан ютуқларга эришган миллионлаб аёл ва эркаклар томонидан текширилган ва синалган.

Уларни ўз кундалик ҳаётингизга бирлаштириш билан, сиз янада бахтли, соғлом бўлиб, ўзингизга кучли ишонч ҳиссини ҳосил қилиб борасиз. Сиз буюк куч, ишонч ва аниқ бир мақсадга қаратилганлик ҳисларини бошдан кечирасиз. Йўналишларингизни аниқлашда ижобийлик пайдо бўлади, ўз мақсадларингизга аниқроқ диққат қарата оласиз ва уларга эришиш кўникмаларига эга бўласиз. Ҳаётингизда муҳим ўрин эгалловчи кишилар билан яхши натижавий суҳбат қура оласиз. Ўз касбингизда катта муваффақиятларга эришасиз ва ўзингизни аъло даражада ҳис қиласиз. Ўз яширин салоҳиятингизнинг улкан қўлланилмаган резервларини юзага чиқариш йўлларини билиб оласиз. Ҳар бир боб давомидан келувчи машқларни бажара туриб эса, сиз сарфланган кучга мос тарзда мутаносиб бўлган натижаларга эришасиз. Бутун ҳаётингиз, сиз илгари тасаввур қилмаган, муваффақият, ютуқлар ва катта бахтнинг ягона магистралига айланади.

Брайан Трейси китобларини ўқиб туриб, сиз унинг таъсирли ютуқларга эришиш тизими ва тамойиллари ҳақида билиб олишингиз мумкин, лекин унинг муаллифлик семинарига ташриф буюриб ва “реал вақт” режимида муаллифнинг ўзидан муваффақият рецептини олиб, сиз келгуси ишларингиз учун, фақат асл муваффақиятли кишилар улаша оладиган улкан ғайрат ва иштиёққа эга бўласиз. Брайан Трейсининг Тошкентда, 7 ноябрь куни Туркистон санъат саройидаги, унинг бугунги кунда энг машҳур - “Максимумга эришиш” бизнес-семинарида шахсан қатнашиш каби ноёб имкониятдан фойдаланиб қолинг.

Семинар доирасида дунёнинг энг муваффақиятли кишиларнинг стратегиялари, уларнинг одатлари, қоидалари ва фикрлаш хусусиятлари ўрганилади. Қолаверса, мақсадларни самарали шакллантириш ва уларга эришиш йўлларини белгилаш жараёнлари, шахсий самарадорликни ошириш, вақт бошқаруви ва ҳаётнинг ҳар бир соҳасида улкан натижаларни режалаштириш кабилар синчклаб кўриб чиқилади. Брайан Трейси семинар қатнашчиларига ўзларидаги асосий молиявий активни аниқлашга ёрдам беради ва максимумга эришишда ундан қандай фойдаланиш тўғрисида кўрсатмалари билан ўртоқлашади.

Шулар билан бир қаторда, семинар доирасида сиз ўз ишбилармонлик алоқаларингизни кенгайтириш, йирик компанияларнинг бош раҳбарлари билан танишиш, тадбирнинг етакчи ҳамкорлари томонидан уюштириладиган ташаббус ва конкурсларда қатнашиш имкониятига эга бўласиз.

Тармоқ фойдаланувчилари аксарият ҳолларда кўп сонли ресурсларни, жумладан, ўқув порталлари, форум ва блоглар, онлайн-нашрларни қўллайдилар. Уларга очиқ кириш имкониятини эса Ucell мамнунлик билан тақдим этиб, мукаммаллаштириб бораётган Интернет-уланиши таъминлаб беради, ва шу орқали, Ўзбекистонда истиқомат қилувчи кишиларнинг турмуши ижобийлик томон ўзгартирилиб борилмоқда.

Мобил Интернет хизматлари, махсус пакет ва тарифлари туфайли бугунги кунда янги, фойдали маълумотни олиш ва ўрганиш янада оммабоп бўлиб бормоқда. Шу ўринда, Ucell мобил оператори, Б.Трейси семинарининг алоқа бўйича бош ҳамкори, турли опцияларни таклиф этмоқда: тармоқдан бошланғич фойдаланувчилар учун – ахборот порталларига кириш имкониятини яратувчи ва ижтимоий тармоқларда суҳбатлашиш учун зарур трафикли очиқ Интернет; илғор фойдаланувчилар учун – фойдаланилаётган трафик ҳажмига қараб Интернет-пакетлар, ҳамда барча хоҳловчилар видеони бир зумда юклаб, томоша қилишга, реал вақт режимида турли йўналиш мутахассислари учун ўрганишнинг энг сара платформаси бўлмиш халқаро конференция, вебинарларда иштирок этишга имконият яратувчи юқори тезликдаги 4G технологияси.

Чипталарни харид қилиш билан боғлиқ барча қўшимча маълумотларни тадбирнинг расмий сайти www.change.uz ва (+99890) 994-12-11, (+99890) 995-12-11 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53034 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 68683 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36267 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20839 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79061 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61233 Жамият
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 170 Жамият
Қувасой шаҳрида “Набирамга бир китоб” хайрия акцияси бўлиб ўтди
21:58 120 Жамият
Европа Иттифоқининг Британияда яшовчи фуқароларига депортация қилинишлари ҳақида хатлар юборилди
21:50 274 Жаҳон
Расман: Samsung Galaxy Note8 намойиш қилинди (суратлар)
Кўпроқ янгиликлар