Германияда ИШИДга жангари ёллаган россиялик қўлга олинди

Жаҳон 16 Октябрь 2015 2471

Берлин прокуратураси маҳаллий масжид имоми бўлган россияликни ҳибсга олди, у ИШИД сафига ёшларни ёллашда айбланмоқда, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.  

“Биз 14 октябрда Берлинда прокуратура ходимлари томонидан, 30 ёшли Россия фуқароси, маҳаллий масжид имоми Мурод А. исмли шахс ушланганини тасдиқлаймиз. У террорчилик фаолиятини қўллаб-қувватлашда ва масжидга келган ёшларни, асосан чечен миллатига мансуб бўлганларни ҳамда ижтимоий тармоқ орқали ИШИД гуруҳи сафида жанговор ҳаракатларда қатнашиш учун Сурияга юборишга ёллашда айбланмоқда”, деб айтди Берлин прокуратураси вакили.

Прокуратурада қўлга олинган россиялик Доғистондан эканлиги ҳамда русча ва чеченчада яхши гапира олиши маълум қилинди.

Россиянинг Германиядаги элчихонаси матбуот котиби Сергей Беляев айбланувчи ҳозирча элчихонага консуллик ёрдами сўраб мурожаат қилмаганини маълум қилди. 

Охирги маълумотларга кўра, тахминан 2,5 мингга яқин россиялик фуқаро ИШИД аъзоси ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7804 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8663 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51070 Жамият
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 3333 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 3926 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 5778 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 1011 Жамият
Кўпроқ янгиликлар