Жоан Лесли, “Сержант Йорк”, “Қўшин учун голливудча тузоқ” ва “Дудл Денди янкилар” фильмларида роль ижро этган актриса Жоан Лесли Лос-Анжелесда 90 ёшида оламдан ўтди, деб ёзмоқда Los Angeles Times нашри.

Актрисани Голливуднинг фахрийси ҳисоблашарди. У Раул Уолшнинг “Юқори Сьерра” кинокартинасида роль ижро этганида 15 ёшда бўлган.
Лесли 16 ёшга тўлганда Warner Brothers кинокомпанияси унга “Сержант Йорк” фильмидаги бош роль ижросини таклиф этади.

40-йилларнинг ўрталарига келиб, актриса Warner Bros. Компанияси билан шартномасини бекор қилади. Кичик студия билан шартнома тузади ва реклама роликларида тушиб юради. 1950 йилда Лесли турмушга чиқади ва эгиз фарзандлар кўради. Болалар катта бўлгунга қадар гоҳ-гоҳида турли фильмлардаги роли билан катта экранларда пайдо бўлиб юради. Актриса, шунингдек, хайрия ишлари билан ҳам шуғулланган.
Унинг турмуш ўртоғи, врач Уильям Колдуэлл 2000 йилда оламдан ўтган эди. Жоан леслидан икки қиз фарзанд қолди.