Google корпорацияси процессор, хотира ва датчикка эга контакт линза учун патент олди, деб маълум қилмоқда Quartz. Патентда қурилма қуёш батареяси асосида ишлаши кўрсатиб ўтилган.

Патент “Электрқуввати ва оптик сигналлар ёрдамида ишловчи контакт линзалар” номини олган бўлиб, 2012 йилнинг июлида топширилган эди. Қурилма қуввати атрофдаги манбаларни қабул қилиб олади. У фотоэлемент ёрдамида нафақат қуёш нуридан, балки электр чироқлар ва фотоаппарат ёритгичидан ҳам қувват олади.
Лойиҳа 2014 йилнинг январида намойиш этилган бўлиб, у диабети бор беморларга қондаги шакар миқдорини қанчалигини кўрсатиб туради. Ҳозирда қурилманинг имкониятлари оширилган. Гаджет ташқаридаги қурилмага тана ҳарорати, қондаги алкоголь миқдори, ҳаводаги аллергенлар миқдори ва бошқа хавфли нарсалар ҳақда маълумот жўнатиб туради.