Россия Федерацияси генерал-полковниги Виктор Бондарев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Мудофаа вазирликлари ҳузуридаги ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи қўмита раиси этиб тайинланди. Мазкур қарор 16 октябрь куни Қозоғистон Республикасининг Кўкшетау шаҳрида МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида қабул қилинди, дея хабар бермоқда BNews.kz.

“Мажлисда бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди. МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши Ҳамдўстлик давлатларининг Аксилтеррор маркази раҳбари Россия Федерацияси полицияси генерал-полковниги Новиков Андрей Петровичнинг лавозим муддатини узайтириб, яна бир Россия вакили генерал-полковник Бондарев Виктор Николаевични Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Мудофаа вазирликлари ҳузуридаги ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи қўмита раиси этиб тайинланди”, - деди МДҲ ижрочи котиби Сергей Лебедов.