Ироқ ҳарбийлари ИШИДнинг мамлакат шимолидаги бир қанча қўмондонлик пунктларини йўқ қилди

Жаҳон 16 Октябрь 2015 2248

Ироқ қуролли кучлари ИШИДнинг бир қатор қўмондонлик пунктлари ҳамда қурол-яроғ омборхоналарини йўқ қилди. Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали маълум қилди.

Унда айтилишича, Ироқ ҳаво кучлари бир қанча вақтдан бери ҳарбий операциялар давом этаётган Анбар вилотияга авиазарбалар берган. Рамади шаҳри марказида эса, 31 жангари йўқ қилинган.

Шунингдек, ҳарбийлар Рамади ва Байжи шаҳарларини боғлаб турувчи Салох ад-Дин вилоятини ҳам жангарилар назоратидан озод қилиш муяссар бўлди. Ироқ қўмондонлигининг маълум қилишича, ИШИД жангарилари Байжи шаҳрини ташлаб чиқиб кетишлари мумкин.

Кўпроқ янгиликлар