Россия бош штаби бош оператив бошқармаси бошлиғи Андрей Картаполов ИШИД жангарилари қўлида замонавий кўчма зенит ракета комплекслари борлигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда у “Комсомольская правда” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Биз жангариларда КЗРК борлиги ҳақидаги ахборотга эгамиз, лекин ҳали улар қўлланганини кўрмадик. Шу боис бундай қуролнинг жангарилар қўлига тушиб қолгани кимларнингдир масала ечимига масъулиятсизлик билан ёндашганидан далолат бўлиши мумкин”, - деди у.

Шунингдек, Картаполов жангарилар шунчаки каллакесарлар эмас, балки жанг қилишга ўрганган тажрибали қуролли шахслар эканлигини таъкидлаб ўтди.