Жаҳон банки Сурияга қўшни давлатларга молиявий ёрдам кўрсатишни режалаштирмоқда. Рўйхатда биринчи ўринда Ливан ва Иордания турибди.

Маълум қилинишича, маблағлар Форс кўрфази давлатларидан жалб қилинади. Айримлар ёрдам кўрсатишга рози бўлишди.
Айни пайтда суриялик қочқинлар Ливан аҳолисининг 30 фоизини, Иордания аҳолисининг 20 фоизини ташкил қилади.