Кунига 100 га яқин жангари Сурия-Туркия чегарасини қочқин кўринишида кесиб ўтмоқда, деб айтди Россия Қуролли кучлари бош штаби бош тезкор бошқармаси бошлиғи, генерал-полковник Андрей Картаполов. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

Картаполовнинг айтишича, разведка маълумотлари, жумладан радиоушашларга кўра, ҳар тун Райҳонли туманидаги ўтиш жойи орқали 100 га яқин “Жибҳад ан-Нусра” жангариси ва Жарабулус туманидаги ўтиш жойидан ИШИД жангарилари Туркия чегарасини кесиб ўтмоқда.

Картаполов жангарилар жанговор ҳаракатлар ҳудудларидан Сурия-Туркия чегарасидаги қочқинлар учун мўлжалланган ўтиш жойлари орқали қочиб кетаётганлари ҳақида текширилган маълумотлар борлигини таъкидлаб ўтди.