Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 16 октябрь куни рўй берган энг қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Ғаройибот: Интернетда Хитой осмонида “арвоҳ-шаҳар” манзараси тасвирланган видео пайдо бўлди>>

Хитойнинг Цзянси ва Гуандун вилоятлари аҳолиси осмонда ғаройиб ҳодисанинг гувоҳи бўлишди ва буни камераларга қайд қилишди: осмонда булутлар орасида сузиб юрган осмонўпар бинолар тасвири кўринди. Биринчи марта бундай ҳолат октябрь бошида  Гуандун вилоятининг Фошан шаҳрида, бир неча кундан кейин эса Цзянсида кузатилган.

2016-2017 йилги ЕЧЛ финали Кардиффдаги "Миллениум" стадионида ўтказилади>>

УЕФА 2016/17 йилги мавсум Еврокубокларнинг финал ўйинлари қайси шаҳарларда бўлиб ўтишини эълон қилди. Унга кўра, 2017 йилги ЕЧЛ финал учрашуви Уэльс пойтахти Кардифф шаҳридаги 74 500 томошабинга мўлжалланган “Миллениум” стадионида бўлиб ўтади.

National Geographic Ўзбекистоннинг тоғ манзараларини эълон қилди>>

Ўзбекистонлик фотограф Евгений Дирипаскин томонидан тасвирга олинган фотосуратларда Чимён тоғлари ва тунги осмон манзараларини кўриш мумкин.

“Малика” савдо марказида планшет нархлари (2015 йил 14 октябрь)>>

Тошкентнинг “Малика” савдо марказида сотилаётган планшетлар нархлари «Terabayt.Uz» сайтида эълон қилинди.

“Малика” савдо марказида телефон нархлари (2015 йил 14 октябрь)>>

Тошкентнинг “Малика” савдо марказида сотилаётган смартфонлар нархлари «Terabayt.Uz» сайтида эълон қилинди.

МДҲ давлатларидаги энг антиқа кашфиётлар>>

Собиқ Иттифоқ давлатларининг олимлари томонидан охирги йилларда тақдим қилинган энг антиқа кашфиётлар рўйхати эълон қилинди.

АҚШ қамоқхоналарида чўчқа гўшти тақиқланди>>

Барака Обама (Barak Obama) маъмурияти мамлакат қамоқхоналари менюсидан чўчқа гўштини олиб ташлаш ҳақида қарор қабул қилди деб ёзади muxlis.uz сайти. 

ВИДЕО: Назарбоев у билан селфи тушмоқчи бўлган миллиардерни четга суриб ташлади>>

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши чоғида қозоғистонлик миллиардер ва дипломат Бўлат Ўтемуратовни ноқулай вазиятга солиб қўйди.

Хитой доллар миллиардерлари сони бўйича биринчи марта АҚШдан ўтиб кетди>>

Охирги йил ичида Хитойда доллар миллиардерлари сони 242 нафарга кўпайди – энди бу давлатда 1 млрд доллардан кўпроқ маблағга эга бўлган 596 нафар одам яшамоқда. Хитой ушбу кўрсаткич эвазига биринчи марта АҚШдан ўтиб кетди. Ҳозирда АҚШ да 537 нафар миллиардер яшамоқда. 

Австралияда Малайзия султони учун кароват ва ошхонаси бор юк машинаси тайёрланди>>

Австралиянинг Брисбен шаҳрида Малайзия султони Иброҳим Исмоил учун мўлжалланган ҳашаматли юк машинаси яратилди. Бу машина 15 октябрь куни ўтказилган King George Square шоуси вақтида намойиш этилган.

Плутонга сайёра мақоми қайтарилиши мумкин>>

NASA олимлари Science журналида Плутон митти сайёраси ҳақида New Horizons миссиясидан олинган дастлабки тадқиқотлар асосида олинган маълумотлар асосидаги таҳлилни эълон қилди. Кашфиётлардан бири юпқа атмосфера бўлди.

Евгений Леоновнинг Мосфильм кўчасидаги ҳайкали ўғирлаб кетилди>>

Россиялик таниқли актёр Евгений Леоновнинг Мосфильм кўчасида ўрнатилган ҳайкали номаълум шахслар томонидан ўғрилаб кетилган. Бу ҳақда Москва шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Ҳиндистон штатларидан бирининг раҳбари ҳудуддаги мусулмонларни мол гўшти истеъмол қилишни тўхтатишга чақирди>>

Ҳиндистоннинг Харьяна штати раҳбари Манохар Лал Кхаттар ҳудудда истиқомат қилувчи мусулмонларни мол гўшти истеъмол қилмасликка чақирди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда.

Африкада сўнгги 30 йилликдаги энг йирик фил ов қилинди>>

Германиялик овчи Зимбабвенинг жануби-шарқидаги Гонараже миллий боғида яшаётган улкан ва кекса филни отиб ўлдирди. The Daily Telegraph нашрининг аниқлик киритишича, бундай йирик фил охирги марта бундан 30 йил муқаддам овланганди.

Microsoft ўз ноутбукларини чегирма асосида сотади>>

Microsoft ўз ноутбукларини компаниянинг расмий дўконларида эски лэптопларни алмаштириш эвазига чегирма асосида сотмоқда. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида эълон қилинган.

Митингда шахдам қадам ташлаб чопаётган фаластинликнинг сурати интернетда мемга айланди>>

Фаластинлик ҳуқуқшунослар уюштирган намойиш иштирокчиларидан бири намойишчиларга нисбатан кўздан ёш оқизувчи газ қўллангач, хавфдан оёқларини юқори кўтариб қочишга тушади ва бу лаҳза тасвирга тушади.