"Манчестер Юнайтед" жамоасининг франциялик ёш ҳужумчиси Антони Марсьяль АПЛда ўтган ойнинг энг яхши ҳужумчиси сифатида эътироф этилди.

Марсьяль сентябрда "МЮ" сафида ўтказилган 3та тур ўйинида 3та гол урди ва битта голли узатма муаллифи бўлди.

У жамоа билан "Ливерпуль", "Сандерленд" ва "Саутгемптон" жамоаларига қарши ўйинларда зафар қучди.

Айни вақтда "қизил иблислар" АПЛ турнир жадвалида 16 очко тўплаган ҳолда "Арсенал"дан кейин учинчи ўринни эгаллаб турибди.