Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг кейинги мажлиси 2016 йилнинг 16 сентябрида Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ўтказилади. Бу ҳақда бугун, МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг Қозоғистондаги Бурабай қишлоғида ўтказилаётган мажлиси вақтида тузилманинг ижрочи котиби Сергей Лебедев маълум қилди.

"Мажлис вақтида 2016 йилги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг кейинги мажлисини ўтказиш масаласи кўриб чиқилди. Қирғизистон президенти таклифига кўра 2016 йилнинг 16 сентябрида Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида навбатдаги мажлис ўтказилади", дейди котиб.

Бугунги музокараларда БМТ ташкил топишининг 70-йиллиги ҳамда халқаро террорчиликка қарши кураш юзасидан баёнот қабул қилинди.

Йиғилиш мобайнида 2020 йилгача МДҲ давлатларининг ҳарбий ҳамкорлиги концепцияси тасдиқланди.

Шунингдек, бошқа бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди.