Қозоғистон Республикасининг Кўкшетау шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги мажлиси иш бошлади. Маросимда Қозоғистон Республикаси президенти Н. Назарбоев, Ўзбекистон Республикаси президенти И. Каримов, Россия Федерацияси президенти В. Путин, Арманистон Республикаси президенти С.Саргсян, Белорусь Республикаси президенти А.Лукашенко, Озарбайжон президенти И.Алиев, Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон, Қирғизистон Республикаси президенти А.Атамбаев, Молдова Республикаси бош вазири В.Стрелец, Туркманистон вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари С.Сатликов иштирок этмоқда.

Мажлиснинг очилишида Қозоғистон етакчиси мажлиснинг барча иштирокчилари номидан А.Лукашенкони ўтган президентлик сайловидаги ғалабаси, шунингдек, А.Атамбаевни Қирғизистонда парламент сайловлари муваффақиятли ўтказилгани билан қутлади.

Унинг қайд этишича, мажлис кун тартибида 17та масала ўрин олган. Катта қисми хавфсизлик ва тартибни сақлаш масалаларига бағишланади.