Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев раислиги остидаги Қозоғистоннинг Оқмола вилояти Бўрабой посёлкасида ўтаётган МДҲ давлатлари раҳбарлари Кенгаши йиғилишида бир қатор ҳужжатлар имзоланди.

“МДҲ доирасида режалаштирилган барча тадбирлар ўтказилди. Шу кунларда Остонада МДҲ давлатлари ижодий ва илмий аҳли 10-анжумани бўлиб ўтади. Шунингдек, Душанбеда МДҲ ҳукуматлари раҳбарлари Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади. Бу тадбирлар билан раислигимизни якунлаймиз. Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳамкорларимизга тушунганликлари, МДҲдаги раислигимизни қўллаб-қувватлаганлари учун миннатдорчилик билдираман”, деб айтди Назарбоев.

Имзоланган ҳужжатлар орасида қуйидаги: БМТ ташкил этилганининг 70 йиллиги муносабати билан МДҲ давлатлари раҳбарлари аризаси; халқаро террорчиликка қарши МДҲ давлатлари раҳбарлари аризаси; Чернобиль АЭСда фалокат юз берганининг 30 йиллиги муносабати билан МДҲ давлатлари раҳбарлари мурожаати; МДҲда миграцион жараёнларнинг ҳуқуқий таъминланиши; МДҲ давлатлари ҳудудида биргаликдаги тергов-тезкор гуруҳларини ташкил этиш тартиби ва фаолияти ҳақидаги келишув; фавқулодда вазиятлардан огоҳлантириш ва уларни бартараф этиш соҳасида МДҲ давлатларининг ҳамкорлиги ҳақидаги келишув; 2016-2020 йилларда ташқи чегараларда чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича МДҲ давлатларининг ҳамкорлик дастури; МДҲ давлатлари аксилтеррорчилик маркази раҳбари; МДҲда раислик қилиш ҳақида; МДҲ давлатлари раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш ҳақидаги ва яна бир қатор ҳужжатлар бўлди.