МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг Қозоғистонда бўлиб ўтган йиғилишининг иштирокчилари БМТ Хавфсизлик Кенгаши фаолиятининг самардорлигини ошириш зарурлигини таъкидлаб ўтдилар.

“МДҲ давлатлари раҳбарлари эътиборини БМТ ташкил топишининг 70 йиллиги муносабати билан қабул қилинган баёнотга қаратмоқчи эдим. Бугунги мураккаб вазиятда БМТ ихтилофли вазиятларни бартараф қилишда ҳал қилувчи роль ўйнайдиган ташкилот вазифасини ўз зиммасига олиши лозим.

МДҲ давлатлари раҳбарлари унинг ўрни мустаҳкамлашувини қўллаб-қувватлайди”, - деди ташкилот ижроия қўмитаси раиси С. Лебедев.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 16 октябрь куни Қозоғистоннинг Бўрабай қишлоғида МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.