Москвада ўтказилган XVI халқаро Қуръони карим мусобақасида Эрон вакили ғолиб бўлди

Жамият 16 Октябрь 2015 2866

Шу йилнинг 11 октябрь куни Россия пойтахти Москва шаҳри "CROCUS CITY HALL"мажмуасида XVI Москва халқаро Қуръон қорилари мусобақаси бўлиб ўтди.

Россия мусулмонлари дииний бошқармаси муфтийлар кенгаши раиси шайх Равил Гайнутдин таъкидлаганидек, Москва анъанавий Қуръони Карим мусобақаси дунёдаги нуфузли Қуръони Карим танловлари қаторидан ўрин олган. Унда 44 мамлакатдан Қуръони Карим ҳофизлари иштирок этди.

Саралаш беллашувларидан сўнг 6 нафар мамлакат аъзолари мусобақанинг финал босқичига йўл олди (Жазоир, Эрон, Яман, Кувайт, Саудия Арабистони, Танзания).

Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, Эрон ислом Республикаси вакили Мусо Мўтамеди қори мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринларни яманлик қори Зоид Абдуллатиф Абдуллоҳ Ал-Саноий, ҳамда танзаниялик ҳофизи қуръон – Умар Абдуллоҳ Салим эгаллади.

Маълумот ўрнида, мусобақада бу йили Россия Федерациясидан 16 ёшлик доғистонлик Билол Абдулхолиқов иштирок этди.

XVI Москва халқаро Қуръон қорилари мусобақаси доирасида ислом маданияти ва Қуръони каримнинг тарихига оид кўргазма ташкиллаштирилди.

Кўргазмада Қуръони Каримниг ноёб тарихий нусхалари намойиш этилди. Шунингдек, "Arabic Calligraphi Center Easyarabic" жамияти томонидан тажвид қоидалари ҳақида маҳорат дарслари ташкил қилиниб, ҳаттотлик санъати билан ҳам таништириб ўтилди. Кўргазмага ташриф буюрганлар бу борада ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Кўргазма меҳмонлари Саудия Арабистонининг хурмо экспорт қилувчи машҳур "KupiFinik" ҳамда чой ишлаб чиқарувчи "Maqam" корхоналари маҳсулотлари билан танишиш имконига бўлишди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8285 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8992 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9785 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34949 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51612 Жамият
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 10 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 236 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 182 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Кўпроқ янгиликлар