Россия пойтахтида янги туғилаётган болаларга қайси исм энг кўп қўйилаётгани маълум бўлди. “Москва ФҲДЁси олиб борган 9 ойлик кузатув натижасида шу нарса маълум бўлдики, москваликлар янги туғилаётган болаларига исм танлашда консервативларча ёндашишмоқда. Исм қўйишда ҳеч қандай радикал руҳият сезилмаяпти”, - деб маълум қилади Москва ФҲДЁ расмий сайти.

Қизларга аксари ҳолатларда София ёки Софья исмини, айниқса, биринчи вариантни кўпроқ қўйишмоқда. София деб 1,9 минг, София деб эса 939 минг нафар қизга исм қўйилган. Ундан кейинги ўринларда Мария, Анна, Анастасия ва Виктория исмлари турибди.

Ўғил болалар исми топ бешталигига Александр, Максим, Артём, Михаил ва Даниил (Данила, Данил) кирган. Маълум бўлишича, Александр исмини қўйиш йил сайин фоиз ҳисобида тушиб бормоқда. Агар 1990 йилда шу исм билан 9 фоиз ўғил бола номланган бўлса, 2015 йил январь ҳолатига кўра бу кўрсаткич 4,5 фоизни ташкил этмоқда.