Англиянинг «Челси» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия футбол Ассоциациясининг португалиялик мутахассиснинг битта учрашувга четлатилиши ва жаримага тортилиши бўйича апелляция берди.

«Биз четлаштирилиш ва жариманинг сабаблари тўғрисида ёзма маълумот олдик ва апелляция билан мурожаат қилишга қарор қилдик. Ҳозир менинг фикр айтишимни тақиқлайдиган пайт, шундай экан бошқа ҳеч нарса қўшимча қилмайман», – дея гапириб ўтди Моуриньо.

Маълумот учун, португалиялик мутахассис Англия премьер-лигасининг «Саутҳемптон»га қарши учрашувида (1:3) ишлаган ҳакамларга нисбатан билдирган фикрлари учун шундай жазога тортилганди.

Бундан олдинроқ, Моуриньо ўзининг дисквалификация қилиниши АФА учун шармандалик эканини айтиб ўтганди.