"Барселона" клуби ҳужумчиси Неймарнинг отаси ўғлига Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби қизиқиш билдиргани ҳақида айтиб ўтди.

"Барселона" клуби "МЮ"дан таклиф олган. Аммо клуб бизга Неймарни сотиш нияти йўқлигини маълум қилди. Биз ҳам бу таклифга қизиқиб ўтирмадик. "Барселона" билан амалдаги шартномамиз яна уч йилга мўлжалланган. Ўғлим шартномаси якунига етгунга қадар клубда қолмоқчи. Бу гап ўтмишда қолди", - дейди Неймарнинг отаси.

Аввалроқ, "МЮ" клуби Неймар учун 190 миллион евро таклиф қилаётгани хабар қилинганди.