Нигериянинг Майдагури шаҳридаги масжидда портлаш юз берди ва ибодат қилиш учун келган ўнлаб кишилар ҳаётдан кўз юмди.

"Масжид ичидаги барча одам ҳалок бўлди. У ердан ҳеч ким тирик чиқмади", деб гувоҳлик берган маҳаллий савдогарлардан бири.

Яна бир манбада масжид ичидан фалокатдан кейин 42 кишини жасади чиққани ҳақида маълум қилган.

Шу ҳафтанинг ўзида Нигериянинг шимоли-шарқида 3 марта портлаш юз берди. Барча портлашлар террорчи-камикадзелар орқали амалга оширилмоқда.

Нигер давлати Нигерия билан чегарада назоратни кучайтирган.