Ҳиндистоннинг товуш тезлигигача бўлган Nirbhay ракеталари синови муваффақиятсизлик билан якунланди, хабар берди IANS агентлиги Ҳиндистон Мудофаа тадқиқотлари ва ишланмалари ташкилоти (DRDO) маълумотига асосланган ҳолди.

Ракета Ҳиндистон шарқидаги Одиша штатида жойлашган Чандипур полигонидан учирилди. Парвоз муваффақиятли бошланди, бироқ учирилганидан 11 дақиқадан сўнг 128 км масофани босиб ўтган ракета Бенгал кўрфазига қулаб тушди.

Мазкур ракетанинг парвоз масофани 750-1000 километрни ташкил этиши лозим эди. Биринчи синов 2013 йилнинг 12 мартида амалга оширилган бўлиб, парвоз бор-йўғи 20 дақиқа давом этган эди. 2014 йил ноябрь ойидаги иккинчи синов ҳам муваффақиятсиз якунига етиб, ракета етарли даражада баландликка эриша олмаган.