Жангариларнинг Яман ғарбидаги Ходейд шаҳрида жойлашган махсус хизматларнинг бош қароргоҳига ҳужум уюштирилиш натижасида 10 ҳарбий ва 2 террорист ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилди.

Унинг маълумотларига кўра, сиёсий хавфсизлик хизмати биносининг асосий дарвозасига ҳужум қилган жангариларнинг “Ал-Қоида” халқаро террористик гуруҳига мансуб экани тахмин қилинмоқда. Улар , гранатомёт ва пулемётлардан ўқ очишди, шундан сўнг бошқа дарвоза олдида террорчи камикадзе бошқарувидаги автомобиль портлатиб юборилган.