АҚШ ва Туркия президентлари Барак Обама ва Ражаб Тойиб Эрдўған телефон орқали суҳбатда ИШИДга қарши курашда ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олдилар.

Сиёсатчилар, шунингдек, Россиянинг Суриядаги ҳарбий иштирокини муҳокама қилишди, деб хабар бермоқда Туркия президенти маъмурияти.

Бундан ташқари, Обама суҳбат давомида 10 октябрда Анқарада содир этилган теракт муносабати билан турк халқига ҳамдардлигини билдирди.