Осиё футбол конфедерацияси раҳбари шайх Салмон ибн Иброҳим Ал-Халифа ФИФА президенти бўлмоқчи. У ушбу сайловда қатнашиш учун ўз номзодини илгари суради.

Баҳрайнлик 49 ёшли футбол амалдори шу вақтгача ФИФА вице-президенти Мишель Платини номзодини қўллаб-қувватлашини айтиб келаётганди, лекин Платини 90 кунга футболдан четлаштирилгач, Ал-Халифа ФИФА раҳбарлигиша ўзи чиқишни истади.

Press Association Sport нашрида ёзилишича, шайх Салмон 17 окятбрь кунида ёки 19 октябрь куни Цюрихда бўлиб ўтадиган ФИФА ижроий қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши вақтида ўз иштироки ҳақида расман эълон қилади.

Эслатиб ўтамиз, ФИФАнинг янги президенти 2016 йилнинг 26 февралида ўтказиладиган сайлов орқали аниқланади.

Номзодларни рўйхатга олиш муддати шу йилнинг 26 октябрь кунигача этиб белгиланган.