Оқ уй Афғонистондан қўшинларнинг олиб чиқилиши муддатларини айта олмаяпти

Жаҳон 16 Октябрь 2015 1432

АҚШда Афғонистондан АҚШ қўшинларининг батамом олиб чиқилиши муддатларини айта олишмаяпти, деб айтди Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест.

“Бу саволга кейинги олий бош қўмондон (президент) жавоб беради”, деб айтди Эрнест. Оқ уйда икки муддат ўтиргандан кейин 2017 йилнинг бошида истеъфога кетадиган Барак Обама Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиб кетиш ҳақидаги ўзининг сайловолди ваъдасини бажара олмагани тан олди. 

Обама АҚШ қўшинлари 2016 йилнинг охирида Афғонистондан олиб чиқиб кетилмаслиги ва 2016 йилдан кейин ҳам бу давлатда 5,5 минг ҳарбий қолдирилишини маълум қилди. 

Кўпроқ янгиликлар