"Тоттенхэм" жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино АПЛда ўтган ойнинг энг яхши мураббийи сифатида тан олинди.

Лондоннинг "Тоттенхэм" жамоаси сентябрь ойида ушбу мутахассис етакчилигида 3та ўйин ўтказди ва барчасида ғалаба қозонди. Бу ғалабалардан бири турнир пешқадами "Манчестер Сити" жамоасига қарши ўйинда қозонилди 4:1.

Шунингдек жамоа АПЛнинг 5 ва 6 турларида "Сандерленд" ҳамда "Кристал Пелас" устидан 1:0 ҳисобларида ғалаба қозонди. Сентябрь ойида Англия лигаси кубоги доирасида "Арсенал"га қарши ўтказилган ўйинда эса 1:2 ҳисобида мағлуб бўлинди.

"Шпорлар" айни вақтда 8 турдан кейин 13 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 8-ўрнида жойлашган.