Путин: террорчиларнинг мақсадларидан бири Марказий Осиёга ёриб киришдир

Жаҳон 16 Октябрь 2015 9103

Яқин Шарқда узоқ йиллардир фаоллик кўрсатаётган террорчи гуруҳларнинг асосий мақсадларидан бири Марказий Осиё минтақасига кириб, бу ерда ўрнашишдир. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларини кенгашининг Қозоғистонда ўтказилган навбатдаги йиғилишидаги чиқишида гапирди.

“Улар кўзлаган мақсадлардан бири Марказий Осиё минтақасига ёриб киришдир. Биз бундай сценарийга келишиб қаршилик кўрсатишга тайёр бўлишимиз лозим”, - деди у.

Шунингдек, Путин Афғонистондаги вазият инқирозга яқин турганини таъкидлаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 16 октябрь куни Қозоғистоннинг Бўрабай қишлоғида МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39104 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44458 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6474 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17985 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
ASUS ZenFone 4 ва Zenfone 4 Pro флагманини намойиш этди
АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо жангининг 5 жиҳати
Барселонадаги терактга алоқадорликда гумонланган яна бир шахс қўлга олинди
15:20 345 Жаҳон
Иноятов: Сўнгги 5-6 йил ичида мактаблар пахта теримига умуман жалб этилмаган
Африканинг энг бой кишиси «Арсенал»ни харид қилмоқчи
15:10 1108 Спорт
Кўпроқ янгиликлар