Қирғизистон полициячилари Бишкекдаги Дўрдой буюм бозорини ўраб олишди. Интерфакс агентлигининг маълум қилишича, бу чора қамоқдан қочган маҳбусларни қидириш операцияси доирасида амалга оширилган.
Дўрдой Марказий Осиёдаги энг йирик улгуржи бозори ҳисобланади. Унинг майдони 137 га бўлиб, 40 минг савдо нуқтасида 50 минг сотувчи ишлайди.