2015 йилнинг 9 ойи давомида 5 минг 143 марта йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани қайд этилган. Бу ЙТҲлар натижасида 774 киши ҳалок бўлган ва 7 минг 594 киши жароҳатланган. Бу ҳақда Қирғизистон ИИВ матбуот хизмати хабар берган.

Маълум қилинишича, 2014 йилга нисбатан ЙТҲ кўрсаткичлари 1,4 фоизга камайган. Бу йилги ЙТҲларда болалар иштироки 3,1 фоизга камайган (1 минг 49 нафар). Ҳалок бўлганларнинг 82 нафари, жароҳатланганларнинг 1,204 нафари болалар.

Йўловчи транспортлари иштирокидаги ЙТҲлар сони 363та бўлган. Бундай ЙТҲлар туфайли 32 киши ҳалок бўлган ва 689 киши жароҳатланган.

Хабар қилинишича, ЙТҲларга асосан ҳайдовчиларнинг қоидаларни бузиши, тезликни ошириши, транспорт воситаларини маст ҳолатда бошқариши ва қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланиши сабаб бўлган.