Қирғизистон полицияси тергов изоляторидан қочиб кетган террорчи Дониёр Қодиралиевни йўқ қилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот котиби Бақит Сейитов маълумот берди.
“Жиноятчи пойтахтдаги “Дўрдой-7” даҳаси яқинида ходимимизга пичоқ билан ҳужум қилганида отиб ташланди”, - унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.

Қодиралиев Қирғизистонда фаолияти ман қилинган “Жайш ул-Маҳдий” ташкилотининг аъзоси эди. У шериклари билан қочиш чоғида изоляторнинг 4 нафар ходимини ўлдирган эди.
Айни пайтда қамоқдан қочган бошқа жиноятчилар қидирилмоқда.