Қирғизистонда кирилл алифбосидаги .кр домени ишга туширилади

Жаҳон 16 Октябрь 2015 1424

Қирғизистон ICANN (домен номлари ва IP-манзилларни бошқариш бўйича нотижорий корпорация)га кирилл алифбосидаги .кр доменини олиш бўйича ариза тақдим этди. Бу ҳақда КирТАГ Қирғизистон Транспорт ва коммуникация вазири ўринбосари Эрнис Мамирканов маълумотига асосланиб хабар қилди.

“Вазирлик нима сабабдан Кирнет ривожланмаётгани, қирғиз тилидаги сайтлар оммавий эмаслиги борасида блиц-таҳлил ўтказиб кўрди. Маълум бўлишича, минтақалар аҳолиси лотин тилини унчалик яхши билмайди. Шунинг учун биз ICANN`га кирилчадаги домен олиш учун мурожаат қилдик”, - деди вазир ўринбосари.

Унинг сўзларига кўра, корпорация лотин тилидаги kp домени мавжудлиги, уни кирилл алифбосидаги домен билан алмаштириб қўйишлари мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирган. “Бироқ кирилчадаги домен асосан Қирғизистон ҳудудида қўлланилади”, - деди Э.Мамирканов.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94121 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46078 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51344 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9176 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20023 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 141 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 531 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 389 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1314 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар