Қирғизистонлик “йиғлаётган шаҳид”нинг қариндошлари фарзандларининг яхши инсон бўлганини таъкидлашди

Жамият 16 Октябрь 2015 14457

“Йиғлаётган шаҳид”нинг қўпорувчиликни амалга оширишга йўл олаётгани қайд қилинган видеолавҳа бутун дунёни ларзага солди. Қирғизистоннинг кичик бир шаҳрида эса видеони кўрганлар унинг “қаҳрамон”ига қўшилиб йиғлашди – марҳум террорчи уларнинг жигари бўлиб чиқди.

Қирғизистонлик ўзбеклардан бўлган, Жалолободнинг Сўзоқ шаҳрида туғилиб ўсган Бобур Исроилов Россияга ишлагани кетиб, у ердан Туркияга йўл олди. Ушбу давлат орқали эса Сурияга йўл олди ва террорчилар сафларига қўшилди. Бундай воқеалар жуда кўп такрорланмоқда ва, таъкидланишича, террорчиларнинг қармоғига асосан ёшлар илинмоқда.
Қирғизистонлик Ҳамидулло Бакиров видеодаги террорчи унинг жияни Бобур Исроилов эканлигини тасдиқлади.

“Биз яхши болани тарбиялаётган эдик, у яхши инсон бўлиб улғаётган эди. У уйланиб, фарзандлар кўришини истаган эдик. Ишлаб, одамларга фойда келтиришини истаган эдик. Лекин уни алдашди, у Сурияга кетиб қолди”, - деди у.
Ўзига Жаъфар ал-Тайёр исмини олган Бобур Исроиловни отаси ташлаб кетган, онаси эса эрта оламдан ўтган. Уни холаси ва тоғаси тарбиялаган.

Холаси Ҳамида Бакированинг таъкидлашича, у мактабда яхши ўқиган.
“У қандай қилиб бунақа йўлга кириб қолганини тушунолмай гарангмиз”, - ишонтирди аёл, кўз ёшларини тийиб тура олмай.

Айни кунларда Сурияда жангарилар тарафида туриб ҳарбий тўқнашувларда 2 минггача Ўрта Осиё вакиллари иштирок этаётгани тахмин қилинмоқда. Улардан кўплари у ердан ўзлари қидирган нарсани топа олмаяпти, лекин аксарият қисми бошқа юртига қайта олмаяпти.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47932 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64447 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34943 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19946 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75709 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60451 Жамият
Оқ коала ижтимоий тармоқларда сенсацияга айланди
19:05 79 Жаҳон
Инсон органлари, тўқималари ва ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақидаги қонун лоийҳаси муҳокамага қўйилди
Австралия қаҳрамони 2 миллион боланинг ҳаётини сақлаб қолди (фотожамланма)
19:01 311 Жамият
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми бўлиб ўтди
Кўпроқ янгиликлар