Қозоғистонда МДҲ давлатлари раҳбарларининг кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

Жаҳон 16 Октябрь 2015 4536

16 октябрь куни Қозоғистоннинг Бўрабай қишлоғида МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда МДҲ ижроия қўмитасининг сайти орқали хабар қилинди.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев раислиги остида ўтган учрашувда бир қатор халқаро сиёсий ва иқтисодий муаммолар муҳокама қилинди. Тегишли қарор ва келишувлар имзоланди.

Хусусан, БМТ ташкил топишининг 70-йиллиги ҳамда халқаро террорчиликка қарши кураш юзасидан баёнот, шунингдек, Чернобиль АЭСдаги авариянинг 30 йиллиги муносабати билан мурожаат қабул қилинди.

Йиғилишда давлатлар раҳбарларига МДҲда миграцион жараёнларнинг ҳуқуқий таъминоти ҳамда Парламентлараро Ассамблея фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Бундан ташқари, 2016 йили “Ҳамдўстликнинг маданий пойтахтлари” давлатлараро дастурнинг амалга оширилиши хусусида фикр алмашилди.

Йиғилиш мобайнида 2020 йилгача МДҲ давлатларининг ҳарбий ҳамкорлиги концепцияси тасдиқланди. Шунингдек, бошқа бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг кейинги йиғилиши 2016 йил 16 сентябрь куни Қирғизистонда бўлиб ўтади.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8721 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42747 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 68985 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40097 Lifestyle
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 31 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 299 Жаҳон
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2013 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 2858 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар