Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Грознийдаги катта фаввора бир ҳомийнинг пулига яратилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги.

Қодиров узунлиги 300 метр ва сув отилиши баландлиги 100 метр бўлган фавворага пул ажратган ҳомий исмини, уни қуриш учун қанча пул кетгани ва келажакда унга ким қараши ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритмади.

“Биз билан дўст бўлиш ва ёрдам беришни истаган ҳомий одамларнинг қизиқишини ошириш учун Грознийда фаввора қуришга қарор қилди”, деб айтди Қодиров.

Қодировнинг айтишича, Чеченистонда “ёшларни жалб қилиш учун” фавворалар, осмонўпар бинолар қурилиши давом этади.

Аввалроқ Рамзон Қодиров инстаграмда янги фаввора дунёда энг катталигини ва баъзи кўрсаткичлар бўйича Дубайдаги фавворани ортда қолдиришини айтган эди.

Қодиров, шунингдек, “Грозний денгизи” лойиҳасининг умумий қиймати 60 млрд рублни ташкил қилганини айтиб ўтди.