Рамзон Қодиров: Россияда террорчилар учун ўлим жазоси киритилиши лозим

Жаҳон 16 Октябрь 2015 2678

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Россияда террорчилар учун ўлим жазоси киритилиши лозимлигини, чунки уларнинг қамоқда сақланиши “нотўғри” эканлигига ишончи комиллигини айтди. Унинг фикрича, бундай кимсалар мусулмонлар билан ҳеч қандай умумий жиҳатга эга эмас. 

“Террорчилар учун ўлим жазосини киритиш лозим. Террорчилар қанчалик тезроқ ҳаётдан кетсалар, бизда шунчалик тез тартиб бўлади. Улар у ерда ҳам халақит бермоқдалар, у ерда ҳам одамларни ёлламоқдалар. Пайғамбаримиз улар қаерда пайдо бўлса, ўша ерда қон тўкилади, уларни йўқ қилиш керак деганлар”, деб айтди Қодиров “Россия 24” телеканали эфирида.

Рамзон Қодиров интервью давомида Москвада теракт уюштирмоқчи бўлган қўлга олинган террорчилар ИШИД аъзолари ҳамда улардан бири Аслан Бойсултонов ИШИДга қўшилган жиноий гуруҳлардан бири етакчисининг ўнг қўли эканлигини айтиб ўтди.

Кўпроқ янгиликлар