Россия авиацияси тинч аҳоли бўлмаган марраларга авиазарбалар бермоқда, деб маълум қилмоқда Россия Бош штаб вакили генерал-полковник Андрей Картаполов. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги хафталарда жаҳон ОАВлари Россия авиацияси Суриядаги тинч аҳоли объектларига ҳам авиазарбалар бераётгани ҳақдаги хабарларни пешма-пеш чоп этмоқда.

“Бу сафар ҳам эътиборингизни бир нарсага қаратмоқчиман. Бизнинг авиация бир неча разведка каналлари орқали ва Бағдоддаги ахборот маркази томонидан қўлга киритилаётган аниқ маълумотларга асосланиб, жангарилар объектларига авиазарбалар бермоқда”, — деди у.

Картаполов яна шуни маълум қилдики, Россия томони Суриядаги террорчи ташкилотлар марралари ҳақида турли каналлардан маълумот сўраган. Аммо ҳанузгача саволларга жавоб олинмаган.