Суриядаги ИШИД жангариларининг жанг майдонидан қочишлари оммавий тус олмоқда, деб айтди Россия Қуролли кучлари бош штаби бош тезкор бошқармаси бошлиғи, генерал-полковник Андрей Картаполов. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

Картаполовнинг маълум қилишича, террорчилик гуруҳларининг кўпчилиги руҳан синган, жангарилар ўртасида дала қўмондонларидан норозилик кучаймоқда, уларга бўйсунмаслик ҳолатлари учрамоқда.

“Дезертирлик якка-якка ҳолдаги кўринишдан оммавий кўринишга ўтмоқда”, деб айтди Картаполов.